- 2018-08-17
ФЕТО террор ташкилоти бошчиси Фетуллах Гуленнинг ўлими ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетди. Бу хабарларни ФЕТОнинг ўз нашрлари тарқатди. Террористлар бошчисининг жияни Абусалама Гулен ҳам ижтимоий тармоқдаги аккаунти орқали бу хабарни тасдиқлади.
Манбалардан олинган хабарга кўра, 2017 йили 15 июлда Туркияда давлат тўнтаришига уриниш ҳаракатининг бошчиси Гулен кеча 20 октябрь куни ўлган. Гуленнинг ўлимидан кейин ташкилот ичида саросима бошланди. Ўлганлиги ҳақидаги хабарни оммага маълум қилиш ёки қилмаслик борасида ташкилот аъзолари орасида тортишувлар юзага келди. Гуленнинг хасталиги даврида ёнида бўлган аъзолар унинг ўлимини сир тутиш имконсиз деган қарорга келишди.
Фетуллах Гулен сўнгги йилларда буйрак етишмовчилиги ва қанд хасталигидан ташқари, деменция (алжиш)га чалинганди. Гуленга яқин бўлган шахслар сўнгги эълон қилган хабарларда ҳам унинг рангги бир аҳволда эканлигини кўриш мумкин.
Бундан ташқари, ташкилот ичидаги юз бераётган жанжаллар ҳам жамоатчилик тарафидан диққат билан кузатилмоқда эди. Гуленнинг жойи яширинча ўзгартирилиши, тез-тез касалхонага олиб борилиши кўп айтиларди.
Гуленнинг ўлимидан кейин кўп миллионлик сармояни қўлга киритиш учун ташкилот ичида бўлинишлар бошланди.