- 2017-05-29
Дунёни ларзага солган ваҳшат Сербия пойтахти Белградда юз берди. Бир бошланғич мактабда юз берган қуролли ҳужумда 8 нафари ёш бола бўлган жами 9 киши ҳалок бўлди. Полициядан берилган хабарга кўра, ҳужум қилган шахс қўлга олинган.
Сербиянинг пойтахти Белградда 7-синф ўқувчиси мактабга қуролли ҳужум уюштириб жами 9 кишининг умрига зомин бўлди.
Ички ишлар вазирлиги томонидан берилган баёнотда Белграддаги Владислав Рибникар бошланғич мактабида 7-синф ўқувчиси эрталаб хавфсизлик ходимлари ва ўқувчиларга қарата ўт очганлиги айтилган.
Баёнотда 2009 йил туғилган ўқувчи амалга оширган ҳужумда 8 нафар ўқувчи, 1 нафар хавфсизлик ходими ҳалок бўлиб, 6 нафар ўқувчи ва 1 ўқитувчи яралангани маълум қилинди.
Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ва тиббий ёрдам жамоалари воқеа жойида эканлиги, суриштирув давом этаётганлиги қайд этилди. Ярадорлар касалхонага етказилиб, ўқувчилардан бирининг бошидан жароҳат олганлиги ва операция қилинаётганлиги айтилмоқда.
Хабарда ҳужумни отасининг қуроли билан амалга оширганлиги тахмин қилинаётган ўқувчининг ҳибсга олинганлиги билдирилди.
Ҳужум сабаблари ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.