Украиналиклар харажатнинг ярмини тўлайди


  • 2 Декабрь, 2022
  • 145

Россия билан Украина уруши натижасида 2 миллиондан ортиқ украиналик Полшадан бошпана топганди. 10 ойдан бери  украиналик мигрантларни бошпана, егулик билан таъминлаб келаётган Польша ҳукумати мигрантлар марказларида 4 ойдан ортиқ қолган украиналиклардан харажатларнинг ярмини олишга тайёргарлик кўрмоқда.

Вазирлар маҳкамаси тарафидан тасдиқланган қарор билан Польшадаги мигрантлар яшаш марказларида яшаётган Украина ватандошлари бошпана ва егулик харажатларининг ярмини ўзлари тўлайдиган бўлди.

Давлат тарафидан молиялаштирилган ўқув юрт ётоқхоналари ва меҳмонхона хоналари каби жойларда 120кундан ортиқ қолганлар кунлик 9 доллардан ортиқ бўлмаслик шарти билан харажатнинг 50%ини тўлашга мажбур бўлишади. 180 кундан ошган тақдирда кунлик 13 доллардан ортиқ бўлмаслик шарти билан харажатнинг 75%и мигрантлар тарафидан тўланади.

Ушбу ўзгартириш қариялар, ногиронлиги туфайли ишлаш олмайдиганларга тегишли эмас.

Польша ижтимоий суғурта ташкилоти ҳар бир украиналикнинг ўлкага кириш-чиқишини қайд қилади ва Польшадан чиқиб кетган кишиларга ёрдам бериш тўхтатилади.

Янги қонунлар 2023 йилнинг 1 мартидан бошлаб кучга кириши кутилмоқда.

Польшага Украина-Россия уруши бошидан бери 8 миллион украиналик мигрант кириб келди. Буларнинг катта қисми ё ўлкаларига қайтди ёки Ғарбий Европа ўлкаларига кетди.

Ҳозирда Польша ҳудудида 1,5 миллион украиналик яшамоқда.


Бошқа мақолалар