- 2013-04-08
«Газпром» холдинг бошқаруви бошлиғи Алексей Миллер учун 4 миллион долларлик планшет компьютер ясаш учун тендер эълон қилди.
Тендерни «Газпром информ» компанияси ўтказади. Қўйилган вазифа – “Газпром” бошқаруви раиси учун мобил ва автоматлаштирилган иш ўрни тайёрлашдир.
Ушбу планшет ҳафтасига 7 кун ва суткасига 24 соат ишлаши керак. Иш жараёни узилган ҳолатларда система 4 соатдан кам вақтда тикланиши керак. Ушбу планшетнинг ягона соҳиби Миллер бўлади.
Ҳужжатларни қабул қилиш муддати 22 июль куни тугайди. Тендер муддати 2014 йил 30 апрелгача.