Исроил Ғазога ёрдам олиб кетаётган "Сумуд Флоти"га ҳужум қилди


  • 2 Октябрь, 2025
  • 20

Исроилнинг Ғазога инсоний ёрдам олиб кетаётган "Кўп миллатли Сумуд Флоти"га халқаро сувларда ҳужум қилиши дунёнинг кўплаб давлатларида кескин норозиликка сабаб бўлди. Айниқса Туркияда ва бошқа мамлакатларда ўтказилган намойишларда Исроил тажовузини тўхтатиш талаб қилинди.

Мақсад – қамални бузиб, Ғазога ёрдам етказиш эди. Бироқ Исроилнинг "Сумуд Флоти"га қилган ҳужумига қарши реакциялар кун сайин кучаймоқда.

Жумладан, Туркиянинг кўплаб шаҳарларида Исроилнинг "Сумуд Флоти"га ҳужумига қарши намойишлар ўтказилди. Қўлларида Фаластин байроқлари бўлган намойишчилар Исроилнинг Ғазодаги тажовузини тўхтатишни талаб қилишди.

Тунис пойтахтида ҳам Исроилнинг "Сумуд Флоти"га ҳужумига қарши чиқилди. "Мағриб Сумуд Карвони" чақирувига жавобан пойтахт Тунис марказидаги Ҳабиб Бургиба кўчасида тўпланган одамлар Исроил тажовузини қоралади.

Ливия пойтахти Триполида ҳам намойишлар бўлиб ўтди. Жазоир майдонида йиғилган кўплаб ливияликлар Фаластин ва Ливия байроқларини кўтариб, Исроилга қарши шиорлар айтишди.

Греция пойтахти Афинада эса Исроил денгиз кучларининг "Сумуд Флоти"га ҳужуми Ташқи ишлар вазирлиги олдида ўтказилган намойишда қораланди. Намойишчилар Исроилга қарши шиорлар билан чиқиш қилишди.

Италиянинг Милан ва Рим шаҳарларида ҳам худди шундай намойишлар бўлиб ўтди. Намойишчилар Исроил тажовузига қарши чиқиб, қораловчи шиорлар айтишди.

Мексика пойтахти Мехикода Исроил денгиз кучларининг "Сумуд Флоти"га ҳужуми митинг орқали қораланди. Фаластин байроқлари ва плакатлар кўтарган иштирокчилар Исроилга қарши шиорлар айтишди.

Аргентина пойтахти Буэнос-Айресда ижтимоий ҳаракатлар ва инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Исроилнинг "Сумуд Флоти"га қилган ҳарбий аралашувини қоралаб юриш ташкил этишди. Намойишчилар аввало ҳукумат биноси олдидаги Майдонда тўпланишди, кейин эса Исроил элчихонаси томон йўл олишди.


Бошқа мақолалар