- 2021-01-09
Арманистон бош вазири Николь Пашиняннинг истеъфоси учун Ереванда тўпланган намойишчиларга полиция томонидан куч ишлатилди.
Арманистон бош вазири Пашиняннинг истеъфосини талаб қилаётган намойишчилар пойтахт Ереванда тўпланишди.
Ўтган ҳафтада ўтказилган музокараларда тўртта қишлоқнинг Озарбайжонга қайтарилиши билан бошланган норозилик намойишлари Пашинян Арманистоннинг Россия бошчилигидаги коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидан (ОДКБ) чиқишини эълон қилганидан кейин кучайиб кетди.
Бугун ўтказилган намойишларда эса Пашиняннинг истеъфога чиқишини талаб қилган намойишчиларга нисбатан куч ишлатилди. Полиция намойишчиларни тарқатиб юбориш учун куч ишлатиб, кўплаб иштирокчиларни ҳибсга олди.