Тарихимизни ойдинлатадиган кашфиёт


  • 19 Июль, 2013
  • 1166

Мўғилистоннинг пойтахти Улан Баторга 400 км узоқликдаги бир минтақада археологик ишлар олиб борган япон профессори катта бир кашфиёт қилди. Осака универсистетида қадимги турк тарихи мутахассиси бўлган профессор Такаши Осава Кўктуркларга оид бугунгача маълум бўлган ёдгорлик тошларнинг ичида энг катта ёзувли ёдгорликни топди. Ушбу ёдгорликлар энига 4 метр, бўйига 3 метр чиқади. Жами 20 сатр ва 2832 устун шаклидаги қадимги туркча ёзувда ёзилган лавҳаларни ўқишди. Ёзувлар “Эҳ, уйим!”, “Оҳ, она тупроғим!” каби ўлган кишиларнинг оилалари ва уйларидан мажбуран ажралишини ифода этадиган бир матн бўлиб чиқди. Лавҳанинг Ўрта Осиёда 682-744 йиллари орасида ҳукм сурган турк давлати Кўктуркларнинг давлат тизими ва тартибини англатадиган тарихий ҳужжат эканлиги маълум бўлди. Мўғилистонда 120 йил аввал Кўктуркларга оид Ўрхун битиклари топилганди. Битиклар Кўктурк ҳукмдори Билга Ҳоқон ва Қул Тегинга тегишли бўлган.


Бошқа мақолалар