- 2016-01-26
Киев узоқ вақтдан бери айтаётган қарши ҳужумни бошлади.
Россиянинг хусусий ҳарбий компанияси Вагнер Бахмутни рус армиясига топшириш учун аста-секин чекинишларини маълум қилганди. Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маслаҳатчиси Михаил Подоляк Россияни Украина ҳудудидан чиқариб юбориш учун ҳаракат бошланганини айтиб “1500 кмлик чегарада қаттиқ тўқнашувлар бўлмоқда, қарши ҳужум бошланди” деди.
Подоляк узоқ вақт режалаштирилган қарши ҳужум ҳақида “Бу муайян бир кун, муайян бир соатда бошланадиган ҳужум эмас. Рус кучларини улоқтириб ташлаш учун кеча ва бугун бўлган ва эртага ҳам давом этадиган қарши ҳужумлардир” деб гапирди.
Подолякнинг баёноти Вагнер бошчиси Евгений Пригожиннинг эътирофдек интервьюсининг ҳамон ортидан келди.
Пригожин Бахмутни қўлга киритганликларини, шаҳарни 1 июнгача рус армиясига топширишларини айтганди. Бир неча ой тўқнашув давом этган Бахмутда 20 мингдан ортиқ йўқотишга учраганлигини айтган Пригожин Россиянинг Украинани қуролсизлантириш режаси ўзига қарши ишлаганлигини, Украина армиясининг ғарб ўлкалари ёрдами билан янада кучланганини сўзлаганди.
Вагнер асосчиси Пригожин аввал ҳам Россия армиясининг юқори лавозимдаги амалдорларини танқид қилиб, Россияни ёлланма ҳарбийларни қўллаб-қувватламаганликда айблаб, ўқ-дори етказиб берилмаса, ёлланма аскарларини шаҳардан олиб чиқиб кетиш билан таҳдид қилганди.
Пригожин бугунги интервьюсида эса аскарларининг Бахмутдан чекинганини айтди. Лекин Украина Вагнернинг рус армияси билан жой алмашганлигини маълум қилди.