- 2019-04-09
Саудия Арабистон валиаҳд принци Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз ас-Сауд ғарбга яхши кўриниш учун яна бир ишкалга имзо чекди.
Миср ва Италия нашрларида эълон қилинган ҳабарга кўра Сауд ҳукумати ғарб давлатларига берган ваъдаси доирасида Саудия Арабистон тарихида илк бор черков қуриш учун Ватикан билан ҳамкорлик шартномасини имзолади.
Келишув ўтган апрел ойида Ватиканда динлараро диалог бўйича француз кардинал Жан Луис Тораннинг Саудия Арабистонига қилган сафарида имзоланди. Француз кардинал билан бирга келишувга дунё мусулмонлар иттифоқи "Робита-тул олами Исломий" бош котиби шайх Муҳаммад бин Абдулкарим ал-Исо имзо чекди.
Бу ҳақда “Vatican News”га интервью берган Торан: “Саудия Арабистон сафаримда олий даражадаги бошқарувчилар ва Саудия қироли Салмон бин Абдулазиз билан учрашдим. Сафар вақтида мактабларда мусулмон ва ғайримуслимларнинг яхши муомалада эканлигини, улар иккинчи даражали ватандош сифатида кўрилмаслигини таъкидладим. Алоқаларимиз яхшиланаётганидан хурсандман. Саудия ҳукумати ўлкалари учун янги қиёфа беришга тайёр эканликларига ишорат беришди” деди.
Келишувга кўра келажакдаги учрашувларни ташкиллаштириш учун тарафлардан икки вакилдан иборат координация ҳайъати қурилиши ҳам қарорлаштирилган. Ҳайъат икки йилда бир марта навбати билан Римда ва “Робита” танлаган шаҳарда тўпланади. Бу ҳақда Саудия Арабистон тарафидан раддия берилмади. Черковнинг қаерга қурилиши борасида жой номи ноаниқ бўлиб, баъзи Италия нашрлари Мадина шаҳрида эканлигини иддао қилишмоқда. Валиаҳд принц Салмон март ойида Миср сафарида Қоҳирадаги Қибти черковини зиёрат қилиб, Папа Тавадрос II билан кўришиб, баъзи бир ҳужжатларга имзо қўйганди.
Ҳижоз минтақасига ғайримуслимларнинг жойлашиши то Пайғамбаримиз давридан Усмоний халифалиги охиригача тақиқланган эди. Ҳозир ҳам Маккага ғайримуслимлар кира олмайди, Мадинага яшаш учун жойлаша олмайди шу сабабли муқаддас тупроқларда черков қурилиши Саудияга икки дунёда ҳам шармандалик олиб келиши аниқ.