- 2015-01-15
АҚШда иқтисодий кризис оқибатида аҳолининнг Детройт шаҳридан кўчиб кетиши уйларнинг баҳосини "сув текинга" тенглаштирди.
Иқтисодий кризисга учраган Детройтнинг аҳолиси сўнгги 60 йилда 63%га камайди. Шаҳарда эгасиз қолган уйларнинг сони 78 мингга етди. Бу уйларнинг баъзиларининг нархлари ресторандаги бир тушликнинг баҳоси билан бир хил. Шаҳарда 500 доллардан камига сотиладиган 25та уй бор. Энг арзони 39 доллларлик 3 хоналик вилла...
Куни кеча расман банкротлигини эълон қилган ва бир вақтлар саноати билан донғи чиққан Детройтни ҳамма тарк этмоқда. Ҳолат бундай тус олганидан кейин уйлар бўш, кўчалар ҳувиллаб, шаҳар харобага айланмоқда. Энди бўш қолган уйларга харидор кутишмоқда. Сувдан ҳам арзон баҳога...
78 бино тарк этилди
15 миллиард доллардан ортиқ қарз билан банкротга учраган Детройтда аҳоли 700 мингларга тушиб қолган. 78 минг бино эса эгасиз қолган. Ҳозирда буларга харидор изланмоқда. Қуйида АҚШнинг кўчмас мулк сайти “realtor.com”да ўрин олган Детройтнинг 500 доллардан паст баҳоли уйларидан намуналар:
Нархи 100 долларга тушган уй. “Syracuse Street”даги бу қаровсиз қолган уйда 3 хона ва бир ҳаммом бор.
“Caldwell Street”даги уй ҳам 100 долларга ўз харидорини кутмоқда. 1961 йилда қурилган уй 3 хона ва ҳаммомдан иборат.