WhatsApp да янги функция


  • 27 Апрель, 2023
  • 137

“WhatsApp” мессенджери ўзининг расмий блогида узоқ кутилган функцияни ишга туширганлигини маълум қилди.

Хабарда “Ўтган йилдан бошлаб бутун дунёда фойдаланувчилар бир нечта қурилмада бир вақтнинг ўзида ёзишмалар олиб бориш имконига эга. Ушбу функциянинг янада қулайлаштириш учун битта “WhatsApp” аккаунтидан бир нечта телефонларда фойдаланиш имкониятини ишлаб чиқдик” дейилган.

Энди фойдаланувчилар ўзининг аккаунтига тўрттагача қурилмани қўшиш имконига эга.

Яна хабарда “Ҳар бир боғланган телефон “WhatsApp”га алоҳида қўшилади. Натижада сизнинг шахсий хабарларингиз, файлларингиз муфассал шифрлаш ҳимоясида қолади. Агар сизнинг асосий қурилмангиз кўп вақт давомида фаол бўлмаса, барча қурилмалардаги аккаунтдан автоматик чиқиш юз беради.

Бундан ташқари, сиз аккаунтдан чиқмаган ҳолда телефонлардан бир-бирига ўта оласиз ва ёзишмаларни давом эттирасиз” деб маълум қилинди.

Янги имкониятлардан кичик бизнес юритувчи компаниялар ҳам фойдаланиши мумкин. Энди кўпгина “WhatsApp Business” аккаунтига қўшилган ходимлар мижозларнинг хабарига ўз телефонларидан жавоб бера олиши мумкин. Ушбу янгиланиш бутун дунё бўйлаб татбиқ этила бошлади.

Энди компютердаги WhatsApp Web иловасига қўшилиш учун QR-кодни сканерлашга ҳожат йўқ. Бунинг учун ўзингизнинг телефон рақамингизни WhatsApp Web га киритасиз ва бир марталик пароль билан телефонни боғлашингиз мумкин.


Бошқа мақолалар