Ҳошим Рафсанжонийдан ўзликни танқид


  • 11 Ноябрь, 2014
  • 1289

Эрон мувофиқлаштириш маслаҳати ташхис кенгаши раиси Ҳошим Рафсанжоний шиалар ва суннийлар орасидаги муаммоларни изоҳлади. Рафсанжоний шиа оламига қарши танқидда бўлиб “Шиалар орасида Пайғамбаримизнинг саҳобасига лаънат этилиши ИШИД каби ташкилотларнинг пайдо бўлишига замин ҳозирлаганди” деди.

Эроннинг расмий агентлиги IRNAдаги хабарга кўра Рафсанжоний Эрон ёшлар ва спорт вазирлиги ҳайъатини зиёрат қилганида берган интервьюсида шиа-сунний ихтилофи билан ИШИД ва Ал-Қоида каби ташкилотларнинг юзага келиши ўзаро бирбирига боғлиқ ҳодисалар эканлигини айтди. Рафсанжоний “Иккинчи халифа Умар ва саҳобага лаънат этадиган йиғинлар ташкил қилиш мусулмонлар орасида ихтилоф ва бўлинишларга сабаб бўлди. Бу ўз навбатида Ал-Қоида, ИШИД ва Толибон каби радикал ташкилотларга замин ҳозирлади” деб айтди.

Рафсанжоний Эронда ҳазрати Муҳаммад алайҳиссаломнинг қизлари ҳазрати Фотиманинг вафоти муносабати билан мунтазам уюштириладиган йиғинларда ўқиладиган шеърларда Муҳаммад алайҳиссаломнинг саҳобасига тўғридан ҳақорат этувчи сўзлар борлигига диққат қаратиб, Қуръони каримнинг Анфол сураси 46-оятида маолан “Бир-бирингиз билан тортишманг. Бўлмаса куч-қувватингиз кетади” деб буюрилганлигини ишора қилиб, шундай деди: “Биз шиалар бу огоҳлантиришни узоқ йиллардан буён кўрмаганга олиб, иккинчи халифа Умар бошчилигидаги бир гуруҳ саҳобаларга лаънат айтиб, шиа-сунний ихтилофларини орттирдик. Ҳатто баъзилари бу ишни ибодат ҳолига келтирди. Қилинаётган шу катта гуноҳлар ислом умматининг бўлинишига сабаб бўлмоқда. 60 та давлат ва 1 миллиард 700 миллион аҳолиси билан мусулмонлар дунёнинг энг катта кучи бўлиши керак бўлган замонда ихтилофлар сабабли бошқа ўлкалар қаршисида зиллатга дучор бўлишди.” Шиа ақидасига кўра ҳазрати Алининг Аллоҳ тарафидан Муҳаммад алайҳиссаломдан кейин халифаликка аталганини, лекин ҳазрати Абу Бакр ва ҳазрати Умар буни ундан тортиб олишган. Шиа тарихчилари бундан ташқари ҳазрати Умарнинг ҳазрати Фотимани ўлдирганини иддао қилишади. Ливанлик Оятуллоҳузма Муҳаммад Ҳусайн Фазлуллоҳ каби шиалар орасида обрў-эътиборли кишилар буни рад этсалар ҳам, халқ орасида кенг тарқалган ушбу ҳурофа сабабли ҳар йили ҳазрати Фотима вафоти муносабати билан ўтказиладиган йиғинларда ҳазрати Умар ва бошқа саҳобаларга қарши ҳақоратли шеърлар ўқилади.

Эронлик дин ва давлат арбоби Ҳошим Рафсанжоний 1989-1997 йилларда Эрон президенти бўлган. 


Бошқа мақолалар