Гўдакнинг исми нима бўлади?


  • 24 Июль, 2013
  • 1434

Англия ҳозирда бу саволга жавоб изламоқда.

Кейт ва Уилямнинг фарзандининг исми нима бўлади? Янги туғиладиган гўдакнинг исми одатда она қорнидалигидаёқ маълум бўлади. Лекин Англияда қироллик оиласининг аъзоси бўлиб дунёга келадиган бўлсангиз, бир муддат исмсиз қолишнинг ҳеч зарари йўқлигини биласиз. Қироличанинг ўғли шаҳзода Чарльз туғилганида унинг исми нима бўлиши бир ойга яқин яширин муаммо бўлиб қолганди. Чарльз билан Диананинг илк ўғиллари 1982 йили дунёга келганида юқоридагидек куттирмасдан 7 кундан кейин исмини Уилям деб аташганди. Энди Уилям ота бўлди ва фарзандининг исми борасида сир сақлаш навбати ўзига келди. Жоржми ёки Жеймсми?

Кеча Чарльзнинг бобо бўлганлигини нишонлаганлар неварасининг исмини сўрашганида “Ҳали аниқ бўлгани йўқ” жавобини олишди.

Кейт ва Уилямнинг фарзандларига исм беролмаётганини тушуниш қийин. Балки, анана бузилмасин деб кутишаётгандир.

Бу аснода гўдакнинг исми аниқ бўлмаса ҳам, унвони ҳозирдан маълум. Кембридж герцоги деб чақирилади.

Қиролият тахтининг аввалги соҳибларига оид исмлардан қўйишдан узоқ бўлганлигидан Кембридж герцогига янги авлоднинг оммавий эркак исмларидан бири берилиши кутилмоқда.

Пул тикиб баҳслашишни яхши кўрадиган инглизлар гўдакнинг исми борасида ҳам баҳс бойладилар.

Энг кўп пул тикилган икки исм мана – Жорж ва Жеймс. Ҳар икки исм ҳам эски қиролларга оид тарихий исмлар.

Фамилияси маълум

Уилям ва Кейт замонавий жуфтлик бўлиб кўринсалар ҳам исм қўйишда анъаналардан ажралмаслиги маълум.

Қироллик оиласидан бўлсангиз Англияда фамилияга ҳеч эҳтиёж сезмайсиз. Лекин гўдакнинг кейинчалик оила қуриш каби ҳолатларда расмий ҳужжатларга қайд этиладиган фамилияси ҳозирдан тайёр. Қироличанинг расмий интернет саҳифасига кўра, Кембридж герцогининг фамилияси Маунбаттен-Виндзор бўлади.


Бошқа мақолалар