- 2024-07-04
Россия президенти Владимир Путин россияликлар учун ишламайдиган кунларни маоши сақланиб қолган ҳолда апрель ойи охиригача узайтиришга қарор қилди.
Путин “Мен ишламайдиган кунларни маоши сақланган ҳолда 30 апрелгача узайтиришга қарор қилдим” деб гапирди.
Россия президенти, иш тўхтатилган ўтган бир ҳафта Россия учун коронавирусга қарши курашда ҳукуматнинг барча органларини мобилизация қилишда имкон берганлигини гапирди.
Путин “Вазият турли вилоятларда ҳар хил кечмоқда. Ўлкамиз жуда катта, аҳоли зичлиги ҳам турлича. Баъзи вилоятларда коронавирус жиддий вазиятни юзага келтирган” деди.