- 2024-07-01
Туркистон вилояти ҳокими сифатида Дархон Сатибалди тайинланди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев тегишли фармонни имзолади.
Фармонда “Сатибалди Дархон Амангелдиули Қозоғистон республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимидан озод қилиниб, Туркистон вилояти ҳокими этиб тайинлансин” дейилган.
Дархон Сатибалди 1974 йил 26 мартда туғилган. Ақмўла қишлоқ хўжалик институти, Қозоқ гуманитар-юридик университларини тамомлаган. Ихтисослиги иқтисодчи-менеджер, ҳуқуқшунос.
1991 йили Келес туманида “Коммунизм” бўлинмасида ишчи бўлган.
1996-1999 йиллари Келес туманида катта иқтисодчи, Ақмўла вилятидаги “Кураков и Ко” да бош ҳисобчи бўлган.
2000-2002 йиллари давлат муассасаларида бошқарувчи, бош назоратчи-ревизор вазифаларида ишлаган.
2002- 2006 йиллари Қозоғистон республикаси президент ишлари бошқармасида реферант, консультант, бош мутахассис ва бюджетни режалаштириш ва молиявий назорат бўлиши бошлиғи лавозимларида ишлаган.
2006-2007 йиллари Астана ҳокимиятида “Жылу” директори, Олий суд қошидаги суд маъмуриятида ишлаган.
2007-2010 йиллари Таълим ва фан вазирлигида илм қўмитаси раис ўринбосари, бюджет департаменти директор ўринбосари, молия департаменти директори ўринбосари лавозимларида фаолият юритди.
2010-2013 йиллари миллий хавфсизлик қўмитасида департамент бошлиғи, бош вазир девонхонасида ижтимоий-иқтисодий бўлим бошлиғи бўлиб ишлади.
2013-2015 йиллари Чимкент ҳокими.
2015- 2017 йиллари Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари.
2018-2019 йиллари Чимкентдан сенат депутати.
2019 йил 18 мартдан Ўзбекистонда Қозоғистон элчиси лавозимида ишлади.