- 2020-06-27
Озарбайжонда туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги саммити бошланди.
Эслатиб ўтамиз, ташкилот Нурсултон Назарбоев ташаббуси билан ташкил этилган. Жорий йилда президентлар умумий иқтисодий ва сиёсий масалаларни ҳал қилишади. Асосан давлатлараро божхона ўтишини осонлаштириш ва транспорт қатновини бундан ҳам кўпайтириш борасида музокаралар олиб борилади.
Туркий тилли давлатлар саммити учинчи бор ўтказилмоқда. Саммит аъзолари Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон ва Туркия умумий манфаатларини аниқлаб, глобал муаммоларни ҳал этишлари лозим. Жорий йилда Туркманистон кузатувчи статусидан тўлақонли аъзо статусига ўтиши кутилмоқда. Ўзбекистон эса, бемалол ташкилотчилар орасидан ўрин олишга ҳақли бўлган иттифоқдан ҳам ҳар галгидай қуруқ қолиб, оғзидагини олдириб ўтирибди. Зиёлилар орасида "лўлизабон давлатлар қурултойи ўтса Ўзбекистон аниқ қўшилади" деб ўзларига "тасалли" берадиганлари кўпаймоқда.