- 2023-08-25
Туркия миллий таълим вазирлиги тарих бўйича ўқув дастурига фундаментал ўзгартиришлар киритишини маълум қилди. Янги дастурда “Марказий Осиё” атамаси “Туркистон” атамаси билан алмаштирилади. Мутахассислар ушбу қарорнинг миллий ўзликни англаш ва келажак авлод орасида ватанпарварлик туйғусини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидламоқда.
Ушбу янгиликни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳам қўллаб-қувватлади.
Эрдўғон “Биз олдимизда турган даврни туркийлар даврига айлантириш учун елкама елка туриб ишлаймиз” деди.
“Туркистон” атамасининг тарихий аҳамиятини турк профессорлари ҳам қўллаб-қувватлади. Профессор Ахмед Ташағил атаманинг келиб чиқишини гапириб, “туркийлар ватани” деган маънога келишини ҳамда жуда қадим даврлардан бери ишлатилиб келганлигини билдирди.
Мутахассислар умумий тарих, география, адабиёт ва алифбо устида иш олиб борилаётган даврда таълим вазирлигининг “Туркистон” атамасини дарсликлар киритиши жуда муҳим ўзгариш эканлигини таъкидлашмоқда. Бу ўзгариш нафақат Туркия учун, балки бутун турк олами учун муҳим бошланғич ҳисобланади.