Исроил Ливанга ҳужум қилди


  • 24 Августь, 2013
  • 1092

Ҳизбуллоҳ Исроилнинг Байрут билан Сайда орасида жойлашган Ан-Наима қишлоғига қилган ҳужумини қоралади.

Ҳизбуллоҳ тарафидан берилган ёзма баёнотда ҳужумнинг Ливаннинг дахлсизлигига қилинган очиқ бир ҳужум эканлиги ифода этилди. Баёнотда “Бу ҳужум билан Исроилнинг нияти маълум бўлди. Бундан кейин бу каби ҳужумларга тайёр туришимиз керак” дейилди. Исроил кеча Ливан тарафидан отилган 4 та ракетага жавобан бугун Наима қишлоғига ҳаво ҳужуми ташкиллади. Ҳужумда Фаластин халқ озодлик фронти офислари нишонга олинганди.

Масжидларга ҳужум

Ливаннинг шимолидаги Траблусшом шаҳрида икки масжиднинг олдида юз берган портлашларда қурбонлар сони 42 га етгани маълум қилинди.

Соғлиқни сақлаш ва хавфсизлик манбалари Тарблусшом шаҳрида юз берган портлашларда ҳалок бўлганлар сони 42га етганини билдирди. Ҳар иккаласи ҳам масжиднинг ташқарисида юз берган портлашлар натижасида 500 нафардан ортиқ киши жароҳат олгани айтилмоқда.


Бошқа мақолалар