Европа иттифоқи виза нархларини оширади


  • 31 Январь, 2019
  • 546

ЕИ ўлкалари амалдаги виза тўловларини 60 евродан 80 еврога оширишга тайёрланмоқда.

Европа парламенти ЕИ виза қоидаларига ўзгартириш киритиш борасида Европа иттифоқи кенгаши билан олиб борилган музокараларда келишувга келганини маълум қилди. Бунга кўра, ЕИнинг 100 дан ортиқ давлат татбиқ этаётган саёҳат визаси нархлари ўзгаради. Натижада ЕИ ўлкаларига виза олиш учун мурожаатда тўланадиган 60 евро 80 еврога ошади.

Ушбу тўлов талабалардан, тадқиқотчилардан ва 12 ёшдан кичик болалардан олинмайди. Санъатчилар, профессионал спортчилар ва тез-тез саёҳат қилувчилар учун кўп марта кириш имконини берувчи визалар берилади. Виза олиш учун мурожаат саёҳатдан 6 ой аввал қилинади.

Ушбу келишувнинг қонунийлашиши учун Европа парламенти ва ЕИ кенгашининг расмий кўрсатмаси керак.


Бошқа мақолалар