- 2016-12-01
Европа иттифоқи аъзоси бўлган Мальта давлати 650 минг Евро эвазига ватандошлик бериш ҳақида қонун чиқарди.
Мальта бу татбиқ билан ўлкага бадавлат инвестиционерларни жалб қилишни мўлжалламоқда. Оқденгизда кичик бир орол-давлат бўлган ва Европа иттифоқи аъзоси Мальта 650 минг Евро эвазига ватандошлик беришини маълум қилди. Ватандошлик қонуни Мальта парламентида бугун қабул қилинди. Мальта Бош вазири Жозеф Мускат ушбу қонун ҳақида ўлкага инвестиция киритиш потенциали бўлган инсонларни жалб қилишни мақсад қилиб қўйганликларини айтди. Жорий йилда 45 кишига ватандошлик ҳуқуқи берилиб, 30 миллион Евро маблағга эга бўлишни мақсад қилиб қўйганларини маълум қилган Мускат Мальта ватандоши бўлган кишилар бундан ташқари Европа иттифоқига аъзо давлатларда ишлаш ва яшаш ҳуқуқига ҳам эга бўлишларини билдирди. Инвестиция ташкилоти “Henley and Partners” бош директори Эрик Майор Мальта оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида Мальта ватандошлигига ҳар йили 200-300 кишини қабул қилишни тахмин қилаётганликларини маълум қилди. Европа иттифоқи аъзоси бўлган Мальта айни вақтда Шенген келишувига ҳам қўшилган. Мальтанинг АҚШ билан хусусий виза келишуви бор.