Тьерри Анри футбол билан видолашди


  • 17 Декабрь, 2014
  • 1379

Француз футболининг афсонавий футболчиси Тьерри Анри профессионал футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилганини эълон қилди.

1999-2007 йиларида Англия премьер лигаси жамоаси бўлган Арсеналда тўп ўйнатиб, маҳоратини намойиш қилган Анри социал медиа орқали спортдаги фаолиятини якунлашга қарор қилганини билдирди. Сўнгги вақтларда Америка MLS лигаси жамоаси “New York Red Bulls” формасида футбол ўйнаган 37 ёшли футболчи Лондонга қайтиб, “Sky Sports” каналида спорт журналисти бўлишини айтди. Анри футбол карьераси давомида тўп сурган Монако, Ювентус, Арсенал, Барселона, Нью-Йорк Рэд Буллс ва Франция миллий терма жамоаларига ўз миннатдорчилигини билдирди.


Бошқа мақолалар

  • 2012-02-20
Спорт