Энг олис галактика кашф этилди


  • 24 Октябрь, 2013
  • 1233

АҚШда ўтказилган илмий тадқиқот ер сайёрасига энг олис масофада жойлашган галактикани маълум қилди.

АҚШдаги Техас университети Техас A&M университети ва Калифорния Риверсиде университети астрономларидан ташкил топган мутахассислар гуруҳи Z8-GND-5296 номи берилган галактиканинг оламнинг юзага келишига сабаб ҳисобланадиган Буюк портлашдан 700 миллион йил кейинги ҳолатини тасвирга туширишга муваффақ бўлишди. Галактиканинг 13,8 миллиард йиллик даврнинг ҳали дастлабки 5%ли даврининг тасвирга туширилиши илк галактика ривожланишларининг тадқиқига имкон беришини билдиришди. Тадқиқотчилар турли масофалардаги галкатикаларнинг хоссаларининг қиёсланишининг олам яратилгандан кейинги даврлардаги галактикаларда юз берган ўзгаришларнинг тадқиқига ёрдам беришини таъкидладилар. Галактика ниҳоятда кучли оптик ва инфрақизил воситалар ёрдамида “Hubble” фазо телескопидан олинган тасвирларнинг тадқиқ этилиши натижасида кашф этилди. Галактиканинг узоқлиги эса кашфининг ортидан АҚШнинг Гавайи штатида жойлашган “Keck” телескопи билан аниқланди. Z8-GND-5296 номли галактиканинг кашфи “Keck” телескопида қўлланилган янгидан такомиллаштирилган “Multi-Object Spectrometer For Infra-Red Exploration” (MOSFIRE) номли аппарат ёрдамида амалга оширилди. Америка миллий оптик астрономик назорати билан бирга ишлаган мутахассислар гуруҳи энг олис галактикани аниқлаш учун аввало “Hubble” ателескопи тарафидан анча олдин аниқланган 100 минг галактика орасидан Ер куррасига энг узоқ бўлганларини танлади. Инфрақизил нурни аниқлаш мақсадида ясалган, айни вақтда кўплаган нарсаларни тадқиқ қилишга мўлжалланган жуда нозик аппарат бўлган “MOSFIRE” тадқиқотчиларга 43 энг олис галактика номзодини икки кечада тадқиқ ва аввал ўтказилган илмий тадқиқотлардан ҳам юқори сифатда кузатишлар олиб бориш имконини берди. Техас университетидан Стивен Финкелштейннинг раҳбарлагида олиб борилган тадқиқот натижалари “Nature” номли илмий журналнинг 24 октябрь сонидан жой олди. 


Бошқа мақолалар