Совуқ душ қабул қилишнинг фойдалари


  • 20 Апрель, 2015
  • 1670

Совуқ душ қабул қилиш кўпинча бизга қийин бўлса ҳам аслида бизга фойдаси жуда катта.

Булардан бир нечтасини айтиб ўтамиз. Иммунитет тизимини қувватлантиради. Қон айланишни яхшилаштиради. Совуқ душ қабуллаш билан бирга қон айланишни яхшилаштиради. Совуқ сувга ювинганида қон томирлари тораяди. Бу торайиш қон оқиш тезлигини орттиради. Яхши қон айланишнинг аҳамияти нимада? Яхши қон айланиши қон босимининг кўтарилишининг олдини олади ва қон томирларини кучайтиради. Ортиқча вазндан қутулишга ёрдам  беради. Вужудимиз совуқ сувга тушганда исиниш учун кўпроқ энергия ишлаб чиқариши керак. исинишга ҳаракат қилганида кўп ёғларни ёқади ва озишга ёрдамчи бўлади. Иссиқликни тартибга солади. Совуқ душлар термогенезга йўл очадиган стреснинг яхши шаклининг ривожланишини таъминлайди. Шу тариқа вужудингиздаги тикланиш тизимлари фаол ҳолатга келади. Агар оёқ ва қўлларингиз доим совқотиб юришидан шикоятингиз бўлса ёки ортиқча терлайдиган бўлсангиз совуқ душ қабуллашга ўрганинг. Депрессияни камайтиради. Виржиния “Common Wealth” университетида ўтказилган бир тадқиқотга кўра, совуқ сув миянинг мовий нуқталарини огоҳлантиради. Мовия нуқталар миянинг норадреналин ишлаб чиқарувчи жойи. Норадреналин эса депрессиянинг олдини олишда ишлатиладиган гормон. Лимфа тизимини кучайтиради. Лимфа тизимининг ҳаракати мускулларнинг таранглашиши билан юз беради. Совуқ душ вужуддаги бутун мускулларни тарнглаштиргани учун лимфа тизими янада яхши ишлайди. Шу тарзда ортиқфча моддалар бадандан янада тезроқ чиқариб ташланади. Совуқ душнинг таъсирини нафас олишингизда ҳам ҳис этасиз. Совуқ душ ўпкаларни очиб, кўпроқ кислород олишингизни таъминлайди. Бу орқали чарчоқни камроқ ҳис қиласиз ва спорт билан шуғулланаётганда тез чарчаб қолмайсиз. Иссиқ сув терини ва сочни қуритиб ташлайди. Совуқ сув эса сочни порлатиб, терини соғломлаштиради. Совуқ сув бадандаги тешикларни торайтиргани учун ҳуснбузар каби тошмаларнинг олдини олади. Душ қабул қилишни сову сув билан тугатишнинг бир қанча фойдалари бор. Қадимги самурайлар ҳар куни эрталаб бошларини совуқ сув остида ушлаб туриши маълум. Бу бир ритуал эди. Шу тариқа руҳларининг покланишига ва кунни тоза ҳолатда бошлашларига ишонишарди. Совуқ душ одамни ҳаракатчан қилади. Совуқ душ гормон безларининг фаоллигини ошириб, вужудда кўпроқ гормон ишлаб чиқаришни таъминлайди. Кўпайиш тизимига катта таъсир ўтказиб, фарзанд кўришни хоҳлаганларга ёрдамчи бўлади. Сперма сони иссиқлик ортган сари тушиб кетади. Бу жиҳатдан совуқ душ бунга ёрдам беради. Совуқ душ қабул қилишни қандай бошлаш керак? аста-секин иссиқ сувдан совуқ сувга ўтишни бошлайсиз. Кўпгина кишилар учун бирдан совуқ сувга ўтиш тоқат қилиб бўлмайдиган стресга сабаб бўлиши мумкин. Совуқ душни кундалик одатга айлантиришнинг яхши йўли душ қабул қилишнинг охирги дақиқасида совуқ сувни очишдир. 


Бошқа мақолалар