- 2022-03-02
Охирги ҳафтада Сурия диктатори Башар Асад ҳукуматининг ўз халқига нисбатан кимёвий қуроллар ишлатгани ҳақидаги шов-шувлар олам матбуотини қоплаб кетди. Бунга сабаб яна матбуотдан ўрин олган юзлаган гўдак жасадларига оид суратлар эди. То бошидан бери йиғилиб-йиғилиб тарқалишдан бошқа иши бўлмаган Бирлашган Миллатлар ташкилоти ушбу қатлиомга ҳам томошабин бўлиб қолаверди. Жаҳон давлатлари орасида ишлатилишига чек қўйилган кимёвий қуроллар келишувининг бузилиши бошда АҚШ ва баъзи НАТО аъзоси давлатларни ҳаракатга туширди. БМТнинг лапашанглиги билан бу ишниннг ҳал бўлмаслиги фикрида бирлашган НАТО давлатлари Сурия диктаторининг қурол омборлари ва стратегик нуқталарини бомбалаш таклифи устида муҳокамалар юргизишни бошлашди.
Америка оммавий ахборот воситалари АҚШнинг Сурияни пайшанба кунидан денгиздан отиладиган ракеталар билан 2 ёки 3 кун ўққа тутишини ёзди.
“NBC News”га кўра юқори лавозимли амалдор бунинг Сурия армиясини фалаж ҳолга келтиришдан ташқари, мавжуд тузумга огоҳлантириш вазифасини ҳам ўташини айтди. Амалдор пайшанба куни бошланадиган ва 3 кун давом этадиган ракета ҳужумлари ўтказилиши мумкинлигини билдирди. Ракеталарнинг шу онда Оқ денгиздаги Америка ҳарбий кемаларидан отилиши қайд этилмоқда. “CNN”га кўра эса амалдорлар АҚШ президенти Барак Обаманинг олдимиздаги бир неча кун ичида ўз қарорини билдиришини айтди. “Washington Post”га кўра ҳужум денгиздан ракета отиш орқали юритилади, лекин икки кундан ошмаслигини айтишмоқда. Ракеталарнинг кимёвий қуролларни нишонга олмаслигини ҳам билдиришди. Газетага кўра, амалдорлар бу ҳужумнинг Сурия тузуми кимёвий қурол қўллангани сабабли жазолаш мақсадида амалга оширилажагини ва АҚШни ўлкадаги гражданлар урушига аралашишдан узоқ тутишини айтишди.