- 2021-12-21
Европада ҳозир Каталониянинг мустақиллик ҳаракатлари кун тартибида турган бўлса ҳам, Европани ташвишга солаётган нарса Баск ва Бавария вилоятларининг мустақиллик орзуси.
Испания таркибидаги Каталония мустақилликка уринмоқда. Ой бошида ўтказилиши режалаштирилган мустақиллик референдуми Европадаги ирқчи ва бўлувчи ҳаракатларнинг мустақиллик орзусини такрор кун тартибига келтирди.
Европа - феодал жамиятлари тўпланиб, давлатлашган тизимга эга. Улар ташқаридан бирлик ва ҳамжиҳатликда яшасалар ҳам, ушбу жамиятлардан тинмай мустақиллик ҳақидаги талаблар бот-бот эшитилиб туради. Буларнинг энг бошида Каталония бўлиб, мустақилликка энг яқинроғи ҳам шулар.
Каталониядек мустақилликни қўмсаб юрганлардан Испания ва Франция орасида жойлашган Баск ва Германиядаги Бавария вилоятлари ва Шотландиядир. Европани хавф солиб турган нарса: агар Каталония мустақилликка эришса, бошқалар ҳам унинг ортидан эргашиб, мустақиллик талаб қилишидир.
Бу ҳақда тадқиқот ўтказган манбалар, 37та фарқли минтақа бордию мустақиллик олса, ҳосил бўладиган харитани чоп қилди. Бунга кўра, муҳтамал мустақиллик эълонлари рўёбга ошгудек бўлса, Европа харитаси ўрта асрлардаги феодал кўринишига келиб қолиши кўрсатилган. Мустақиллик тўлқини ёйилса, унинг олдини олишга кучи етмаслигидан хавфсираган Европа, ушбу харитани “Ўрта аср Европаси” деб тасвирлади.
Баск ва Бавариянинг бўлиниб чиқиш фикри каби шотландлар ҳам бўлинишга боғлиқ фаолиятларда бўлганди. 2014 йили мустақиллик референдумида “йўқ” деган қарорга келган шотландлар, референдумни такрор ўтказишга бел боғлаган. Шу йил ичида рефрендум ўтказилиши керак.