- 2023-05-29
Қўллари бегуноҳларнинг қонига бўялганларга ҳам Нобель тинчлик мукофотини берган қўмитанинг қарорлари неча йиллардан бери танқид қилинмоқда, лекин ҳеч нарса ўзгармаяпти.
Кеча бутунжаҳон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни эди. Дунё мана шундай муҳим кунда шов-шувли қарорга гувоҳ бўлди. Энг эътиборли мукофотлар орасида ўрин олган Нобель адабиёт мукофотига Боснияда 1995 йили юз берган серблар қатлиомини инкор қилган австриялик ёзувчи Петер Хандке лойиқ кўрилди. Бу эса бизга аввалги тортишувларга сабаб бўлган мукофотларни хотирлатди.
Собиқ АҚШ президенти Барак Обамага 2009 йили Нобель тинчлик мукофоти берилиши дунё ҳамжамиятида норозилик уйғотганди. Лавозимга ўтирганининг тўққизинчи ойида шундай аҳамиятли мукофотга лойиқ кўрилиши Обаманинг ўзини ҳам ҳайратга солган. Обаманинг “Академиядан бундай қарорни кутмагандим” деган гапи узоқ вақт нашрларда чоп этилди. Қўмита эса Обама қилган ишлари билан бу мукофотга лойиқ эканлигини ёқлаб чиққанди. Лекин собиқ президентнинг айниқса Ироқ ва Афғонистондаги олиб бораётган сиёсати дунёда қаттиқ норозилик уйғотганди.
Нобель тинчлик мукофоти соҳиблари орасида энг кўп тортишувга сабаб бўлганлардан яна бири собиқ АҚШлик сиёсатчи Генри Киссинджер эди. Киссинджер собиқ АҚШ президентларидан Ричард Никсоннинг маслаҳатчиси бўлган 1973 йили Вьетнам урушининг якунланишига таъсири сабабли бу мукофотни олганди. Лекин дипломат тинчлик таъминламаганлиги учун норозиликларга сабаб бўлганди. У билан айни мукофотга лойиқ кўрилган Шимолий Вьетнамлик сиёсатчи Ле Дик Тхо Нобелни рад этганди.
Мьянма лидери Аун Сан Су Чжи ҳам 1991 йили айни мукофотни олганди. Су Чжи айниқса араканлик мусулмонларга қарши зулмга жим қолиши ортидан танқидга учраганди. Халқаро жамиятнинг чақириқларига қарамай пинагини бузмаган Су Чжидан кўплаб мукофотлари қайтариб олинганди. Лекин Нобель қўмитаси мукофотини қайтариб олмаслигини маълум қилди.
Хандкега мукофот берилишига норозилик билдирган Туркия, Косова, Хорватия ва Албания мукофотни тақдим қилиш маросимига вакилларини юбормади. Пойтахт Стокгольмда Боснияда юз берган қатлиомни инкор қилган ва ҳар фурсатда серб лидери Слобадан Милошевичга бўлган ҳурматини изҳор қилувчи австриялик ёзувчи Петер Хандкега Нобель мукофоти берилишига қарши норозилик намойиши уюштирилди. Намойишчилар орасида 1988 йилда БМТнинг тинчликпарвар кучларидаги хизматлари учун Нобель мукофотини олган швециялик журналист Кристина Доктар норозилик тарзида мукофотини қайтариб берди. У “Швед академияси билан фахрланардим. Лекин ҳозир фақатгина уят ва айбдорликни ҳис қиляпман” деди.