Руминия президентини норозилар ҳуштакбозлик билан кутиб олди


  • 27 Октябрь, 2025
  • 27

Руминия президенти Никушор Дан Ясси шаҳридаги Миллий театр биносига ташрифи чоғида норозилик билдирувчилар томонидан ҳуштакбозлик билан кутиб олинди.

Руминиянинг "Agora Press" нашри хабар беришича, "Давлат раҳбари бинога кираётганда ўнлаб норозилар уни қарши олди. Улар "шармандалик!", "сотиқ!", "Украинага йўқол!" деб ҳайқиришди, бир киши эса унга: "Сиз энг заиф президентсиз", деб бақирди".

Нашрнинг қайд этишича, Дан жавобан ҳеч қандай баёнот бермаган, фақатгина римча саломга ўхшаш ишора қилган ва шундан сўнг Миллий театр биноси ичига шошилган.

"Жавобан Никушор Дан норозиларга қўл силкитди, ҳеч қандай баёнот бермади ва дарҳол бино ичига шошиб кирди", дейилади нашрда.

Октябрь ойи бошида Никушор Дан расмий тадбирда фахрий қоровул олдида ўзини йўқотиб қўйиб, ноқулай вазиятга тушиб қолган эди. Ўшанда ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари уни омма олдидаги шунга ўхшаш ҳолатлари учун бир неча бор ҳазилга қолган АҚШнинг собиқ президенти Жо Байденга ўхшатишган эди.


Бошқа мақолалар