- 2016-01-04
Европанинг энг фаол вулканларидан бири бўлган Италиянинг Сицилия оролидаги Этна вулкани яна ҳаракатга келди.
Тоғнинг этагидаги шаҳарчаларга кул ва кичик тош ёмғири ёғмоқда. Минтақадаги баъзи йўлларда қатнов тўхтатилиб, тоғнинг атрофидаги ҳаво кенглиги ҳам учишга ёпиқ деб эълон қилинди. Вулкан отилишида ҳалок бўлган ёки яраланганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Мутасаддилар отилиш диаметрининг кичиклиги туфайли атрофдаги шаҳарча ва қишлоқларни эвакуация қилишга ҳожат йўқлигини маълум қилган. Вулкан мана шу йилнинг ўзида 16-чи бор қайта отилмоқда.