Бобур авлодларига Бухоро туризми


  • 6 Март, 2019
  • 588

Покистонда “Ўзбек туризм консультация маркази” очилди. Атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришлари вазири Зартаж Гул “Покистонлик оилаларнинг кўпи ўзларини Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг неваралари ҳамда Бухоро ва Самарқанд каби қадимги ўзбек шаҳарларини ўзларининг асл ватани деб ҳисоблайди” деди.

Вазир миллионлаб покистонлик ҳожиларнинг Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент, Термиз ва минг йиллик тарихи бўлган бошқа Ўзбекистон шаҳарларини зиёрат этишни орзу қилишларини билдирди. Покистонлик ҳожилар Ўзбекистондаги Баҳоуддин Нақшбандий ва авлиёларнинг меросига чуқур ҳурмат кўрсатишади.

Зартаж Гул “Покистонда сўфизм ҳақида гап кетганда энг биринчи Ўзбекистонни ёдга оламиз” деди.

Асл мақсади Ўзбекистон туризм потенциалини ташвиқ қилиш, Покистон туризм соҳасида нархларни ўрганиш, зиёрат йўналишлари, кўнгилочар ва бошқа туризм маҳсулотлари борасида маълумот тўплашдир. Марказ айни вақтда сайёҳларни Ўзбекистонга жалб қилиш учун замонавий технологияларни ривожлантириш билан ҳам шуғулланади.


Бошқа мақолалар