- 2013-08-24
“Microsoft”нинг асосчиси Билл Гейтснинг Жанубий Кореяга қилган сафаридаги қўлини чўнтагидан чиқармай тушган суратлари Кореяда шов-шувга сабаб бўлди.
Гейтс Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе билан кўришаётганда нариги қўлини чўнтагидан чиқармаганлиги ўлкада “урф ва анъаналарга ҳурматсизлик” сифатида баҳоланди.
Социал медиада интернет фойдаланувчилари орасида шов-шувга сабаб бўлган бу ҳодиса газеталарда бош мақола қилиб чоп этилди.
Ҳар икки тараф ҳам ҳозиргача бу ҳодиса юзасидан изоҳот бермади.