Илон Маск “Twitter”ни сотиб олди


  • 27 Апрель, 2022
  • 19

Илон Маск кутилганидек “Twitter” платформасининг бутун акцияларини сотиб олди. “Twitter”ни сотиб олишни истаган Илон Маск билан директорлар кенгаши аъзолари орасида 25 апрель душанба куни эрталаб учрашув ўтказилганди. Натижада миллиардер ўз мақсадига эришди.

Дунёнинг энг бой одами Илон Маск 14 апрель куни “Twitter”9,2% акциясини сотиб олганини маълум қилганди. Бунинг ортидан Маск “Twitter” учун ҳар бир акциясига 54,2 доллар таклиф қилиб, жами 44 миллиард долларга бутун “Twitter” акцияларини сотиб олмоқчи эканлигини билдирди.

Ўтган ҳафта эса Маск “Twitter” акцияларини сотиб олиш учун маблағ тўплашни бошлаганлигини ва унинг манбаси ҳақида маълумот берди. Бошида шиддатли қарши чиққан “Twitter”нинг директорлар кенгаши аъзолари энди таклифни ўйлаб кўришни бошлади.

“New York Times”нинг хабарига кўра, баъзи таҳлилчилар “Twitter” диоекторлар кенгаши ҳар бир акцияга камида 60 доллар дан берган тақдирда сотиш ҳақида ўйлаб кўришлари мумкинлигини айтган.

25 апрель душанба куни кечқурун миллиардер Илон Маск “Twitter” раҳбарияти билан келишиб, 44 миллиард доллар эвазига ушбу ижтимоий тармоқни сотиб олди. Тармоқнинг сотилиши бутун дунёда катта шов-шувга сабаб бўлди. Илон Маскнинг ушбу платформада тубдан ўзгаришлар қилиши кутилмоқда.

Маск “Twitter”нинг сўз эркинлигини бўғаётганлигини айтиб, уни кўп танқид қиларди.


Бошқа мақолалар