- 2022-02-04
Ҳозирги технологиялар ривожланган даврда улар билан боғлиқ кўплаб нотўғри тушунчалар ҳам кучайиб бормоқда. Қуйида буларнинг қанчалик ҳақиқатга тўғри келиш-келмаслигини аниқлаймиз.
- “Instagram”да ҳикояларингизни кўрганлар рўйхатининг тепасидагилар сизнинг профилингизга энг кўп кирганлардир.
Нотўғри!
Кўпчилик шундай ўйлайди. Лекин аслида буларнинг бир-бирига ҳеч қандай алоқаси йўқ. "Instagram” маълум бир алгоритмга боғлиқ ҳолда бу рўйхатни тузади ва гоҳида ўзгартириб туради. Сиз ёқтирган фото ва ёзган изоҳларингиз ушбу рўйхатни шакллантиради.
- “WhatsApp” мессенжерида бир кишини “қора рўйхат”га киритсангиз, у сизга асло “WhatsApp” орқали боғлана олмайди.
Нотўғри!
“WhatsApp” аккаунтини ўчириб, янги аккаунт очса, сиз билан боғланиши мумкин. Гуруҳ суҳбатларида айни гуруҳда бўлсангиз “қора рўйхат”да бўлса ҳам ёзувлари сизга етиб келади.
- Телефонингиз заряди 100% бўлганидан кейин токдан узмаслик жиҳозга зарар беради.
Нотўғри!
Ҳозирги вақтда телефонлар литий-ион тизимида ишлайди. Бу тизим орқали телефон заряди ўлгач, жиҳоз токка уланган бўлса ҳам заряд олмайди.
- Телефонларнинг сигнал кўрсатгичи сигнал кучини кўрсатади.
Нотўғри!
Жиҳозлардаги сигнал кўрсатгичининг тўла бўлиши жиҳознинг яхши алоқага эга эканлигини билдирмайди. Сигнал камлигида телефоннинг яхши ишламаслиги, сигнал кучли бўлганида алоқалар яхши бўлиши ҳақидаги тушунча умуман тўғри эмас. Бу ерда алоқа оператори станциясига яқин-узоқлик асосий роль ўйнайди.
- “Instagram”да профилингизга кирганларни санайдиган дастурлар тўғри кўрсатади.
Нотўғри!
“Instagram” ҳам, “Facebook” ҳам асло бу маълумотни бошқалар билан бўлишмайди. Буни билишнинг ҳеч қандай йўли йўқ. Шунинг учун бу каби дастурларга ортиқча пул сарфламанг.
- “Chrome”да “Яширинча режим”да дераза очганингизда ҳеч ким қайси сайтларга кирганингизни кўра олмайди.
Нотўғри!
Бу ҳам нотўғри фикр! Провайдерингиз яширин модемида интернет сайтларини кезганингизда фақатгина сизнинг қидирув тарихингиз ва куклар (cookie) актив қайд этилмайди.
- “Instagram”да бировни “қора рўйхат”га қўшиб, дарров ундан чиқарсангиз, суҳбатдошингиз буни пайқамайди.
Нотўғри!
“Instagram”да бировни “қора рўйхат”га қўшганингизда унга хабар бормайди, албатта. Лекин сизнинг аккаунтингизга оид бутун изоҳлари ва “ёқди” (like)лари ўчиб кетади ва такрор тиклаб бўлмайди. Буни пайқагач, вазият маълум бўлади.
- Мегапиксел сони юқори бўлган телефон сифатли фотосурат туширади.
Нотўғри!
8MP лик бир камера билан 12 MP лик камера орасидаги фарқ жуда кам. Телефон камерасининг сифатини мегапиксел эмас, ишлатилган линза билан бирга бошқа кўплаб таъсирлар белгилайди.
- iPad заряд адаптери билан iPhone ларни зарядлаш зарарлидир.
Нотўғри!
Аслида ҳар иккала жиҳозда бир хил заряд кабели ишлатилади. Бунга Android жиҳозларининг бирдай заряд кабели ишлатишини мисол қилишимиз мумкин.
- iPad заряд адаптери билан iPhoneлар тезроқ заряд олади.
Тўғри!
Телефонингизни iPad адаптери билан зарядлаб, бунга кетадиган вақтни икки бараварга камайтиришингиз мумкин.
- “Macbook”ларга, яъни MacOS тизимида ишлайдиган Apple жиҳозларига вирус тушмайди.
Нотўғри!
MacOS тизимига ҳам вирус тушади. Лекин энг кўп ишлатиладиган тизим Windows бўлгани учун хакерлар кўпроқ Windows операцион тизимини бузишга уринишади. Windows да кўп вирус учраганлиги сабабли одамлар MacOS га вирус тушмайди деб ўйлашади.
- Телефонингиз заряди бутунлай тугамасдан зарядга қўйиш зарарлидир.
Нотўғри!
Бу ҳам литий-ион тизими билан боғлиқ. Бунинг ҳеч қандай зарари йўқ.
- “iPhone” заряди ортиқча дастурларни ўчирсангиз кўпга етади.
Нотўғри!
“iPhone”очилганда ўчирилган дастурлар фақат сизнинг кўнглингиз тинчланишига сабаб бўлади. Заряд муаммога айланмаса дастурларни шошилинч ўчириб чиқиш ҳожат эмас.
- Компьютерни ўчириш ўрнига уйқу режимига ўтказиш фойдали.
Нотўғри!
Компьютерларингиз барча дастурлар ўчирилган тарзда дам олиши керак. Компьютерни уйқу режимига ўтказиб қўйиш унинг ишлаш умрини узайтирмайди.
- Телефонлар “Учиш режими”да тезроқ заряд олади.
Тўғри!
Телефон кўп дастурларни ишга туширмаганлиги учун “Учиш режими”да зарядга қўйсангиз 50 баравар тезроқ заряд олади.