- 2014-08-18
1990 йили “лимитсиз самолёт билети” олган АҚШлик Том Стукер йилнинг 250 кунини ҳавода ўтказмоқда.
АҚШнинг Нью-Жерси шаҳрида яшовчи Том Стукер 1990 йили 290 минг долларга “лимитсиз самолёт билети” сотиб олганидан кейин ҳаёти бутунлай ўзгариб кетди. Йилнинг деярли 250 кунини ҳавода ўтказадиган ва дунёни кезиб юрган Том юздан ортиқ ўлкага саёҳатга бориб, рекорд ўрнатди.
1990 йили United Airlines компаниясидан олган билетини “Умримдаги энг яхши инвестиция” деб баҳолаган Том Стукер юздан ортиқ ўлкани кезиб, 33 йилда жами 370 миллион километрлик йўл босди.
“Washington Post”нинг хабарига кўра, 69 ёшли Стукер 2019 йилнинг ўзида 373 марта парвоз қилиб, бугунги нархлар билан 2019 йилги парвозларининг баҳоси 2,5 миллион долларга тенг бўлган.
Лимитсиз учиш ҳуқуқини охиригача фойдаланганлигини билдирган Том “Simple Flying” сайтига кўра, 2009 йил 8 миллион км, 2019 йили эса 16 миллион км масофага учиб рекорд ўрнатди.
Стукер 1990 йили “United Airlines”нинг лимитсиз учиш хизматидан фойдаланган илк кишиси эди. Сафарларида Ойгача бўлган масофадан бир неча баравар кўп масофани босиб ўтган Том ҳақида АҚШ матбуоти “Подшолардек яшамоқда” деган ифодалардан фойдаланди.
Сафарлари ҳар доим хурсандчилик билан ўтмаслигини билдирган Стукер йилнинг деярли 250 куни ҳавода ўтишини, парвозларда кўплаб ёмон воқеаларга, юрак инфарктига ва ўлимга гувоҳ бўлганлигини айтди. Стукер баъзан бир кунда бир неча марта парвоз қилишини ва кунлаб аэропортлардаги ўриндиқларда ухлаганлигини сўзлади.