- 2018-05-14
Икки инглиз олимига 2010 йили Нобель мукофотини олиб келган графен номли модда саратон касаллигини даволашдан тортиб, сенсор экранларгача ва теннис ракеткаларигача бўлган ҳар қандай соҳада қўлланиш хусусиятига эга.
2004 йилда Англиядаги Манчестер университетидаги тадқиқотчи “графен” (graphene) номи берилган ва қизиқ хоссаларга эга бўлган углерод асосли бир модда ишлаб чиқарди. Тадқиқотчи Андрей Гейм ва Константин Новоселов тарафидан “21-асрнинг энг ғаройиб моддаси” сифатида танитилган бу кашфиёт 2010 йили физика соҳасида Нобель мукофотини қўлга киритди. Мутахассислар графиннинг яқин замонларда ҳаётимизни ўзгартириб юборишини айтишмоқда. Графен икки ўлчамли бўлиб, инсонлар тарафидан ишлаб чиқариладиган ягона модда. Бу янги модда бир атом ҳажмидаги соф углероддан ташкил топган.
Графен аслида қўрғошин қаламларнинг ичидаги графит каби, лекин ичидаги атомлар сиқилгани учун пўлатдан 200 маротаба кучли.
Графен тадқиқотчиларидан бири доктор Аравинд Вижайарагхавян “Графен букилади, чўзилади, шаффоф ва жуда енгил. Иссиқлик ва электрни жуда яхши ўтказади. Графенни энг муҳим хоссалари шулар” деди.
Графенни исталган соҳада ишлатиш мумкин. Лекин ингичкалиги сабабли графенга ишлов бериш бироз қийин. Аравинд “Графен ҳар жойга тарқаб кетади, сингиб кетади ва ёпишиб қолади” деди.
Жорж Мейсон университети муҳандислик факультети профессори Дмитриос Иоаннунинг фикрича, графенни юқоридаги қийинчиликлар туфайли барча соҳага кириб боришига анча йиллар бор.