Иссиққа энг чидамли материал ишлаб чиқилди


  • 29 Май, 2020
  • 474

Россиянинг Технология миллий тадқиқот университети изланувчилари суюқланиш ҳарорати бугунги кунда маълум бўлган қоришмалар ичида энг юқори бўлган керамик материал ишлаб чиқишди.

Материалнинг ноёб хоссалари уни ракета ва самолётнинг юқори босимда ишлайдиган элементларида фойдаланишда қўл келади.

Кўплаб авиақурувчи компаниялар ва космик агентликлар учиш аппаратларини парвозлар харажатини ва оралиқ муддатни камайтириш учун бир неча бор қўлланиладиган учиш аппаратларини ишлаб чиқариш устида бош қотиришмоқда. Лекин барча уринишларга қарамай баъзи қанот қисмлари, реактив двигатель ва корпус қисмларининг ҳарорати Цельсий бўйича 2000-4000 градусгача кўтарилади. Шунинг учун бу ҳароратга чидамли бўлган янги материал зарур.

Ушбу муаммони ҳал этиш учун тадқиқотчилар юқори иссиқ ўтказувчанлик ва оксидланишга чидамли хоссаларига эга, барча маълум қоришмалар ичида энг юқори суюқланиш ҳароратига эга бўлган нестехиометрик гафний карбонитрид (Hf-CN)ни ишлаб чиқишди.

Тажрибалар янги керамик материалнинг суюқланиш ҳарорати бинар гафний карбид (аввалги рекордчи)га қараганда юқори, қаттиқлиги эса 21,3 ГПа га тенгЛекин юқори суюқланиш ҳароратига эга бўлгани учун аниқ ҳароратни белгилай олишмади. Теорияга кўра, бу кўрсаткич 4200 градус атрофида бўлади.

Келгусида тадқиқотчилар гафний карбонитрид самарадорлигини гипертовуш шароитида текшириб кўришади. Бу унинг аэрокосмик саноатидаги истиқболини баҳолаб беради.


Бошқа мақолалар