Ҳиндистон-Покистон чегарасида келишмовчиликлар


  • 14 Январь, 2013
  • 1265

Дунёнинг энг таҳликали чегараларидан бири бўлган Ҳиндистон-Покистон чегарасида тўқнашувлар кучайди. Ҳиндистон ҳарбий матбуот вакили жума куни 8 та жойда тўқнашувлар содир бўлганлигини билдирди.
Бир ҳафтадан бери давом этаётган тортишувлар орадаги совуқликни баттар кучайтирди. Ҳиндистон учувчисиз самолётлари билан чегарадаги кузатувни орттирди.
Покистон тарафида эса барча таътиллар бекор қилиниб, қуролли кучлари кучайтирилган ҳолатга ўтди. Бундан ташқари Покистон ўз чегараларини автобус ва тижорат юкларини ташувчи юк машиналарига ҳам бекитди.
Тортишувларни бартараф этиш учун қилинаётган барча саъй-ҳаракатлар ҳозирча натижасиз қолмоқда.


Бошқа мақолалар