АҚШда яна бир афроамерикалик ўлдирилди


  • 3 Сентябрь, 2020
  • 388

АҚШда полиция ходимлари яна бир қора танли ватандошни отиб ўлдиришди. Бу сафар ҳодиса Вашингтонда юз берди.

Пойтахт полиция бошлиғи Питер Ньюсем журналистларга отишма Анакостия ҳарбий базаси ёнида юз берганини маълум қилди. Полиция ходимлари ичида қуролланган шахслар борлиги тахмин қилинган автомобилга яқинлашганларида бир неча киши автомобилдан чиқиб қочишга уринади. Шу вақтда полиция ходимларидан бири қуролдан ўт очиб, қочаётган ёш йигитни яралайди. Йигит касалхонага етказилади, лекин касалхонада ҳаётдан кўз юмади.

Ньюсем “Биз отишма вақтида гумонланувчида қурол бўлган деб ўйлаймиз” деди.

Эслатиб ўтамиз, бу сўнгги кунлардаги учинчи шундай ҳолат. Дастлаб полиция томонидан қора танли Джордж Флойд ўлдирилганди. Полиция уни ҳибсга олиш вақтида бўйнидан тиззаси билан босиб, нафас ололмагани учун ўлганди. Сўнгра полиция Висконсин штатида уришаётган аёлларни ажратишга уринган Джейкоб Блейкга қарата ўт очди. Натижада Блейк фалажланиб қолди.

Ҳар иккала воқеа ҳам мамлакат ичида ва хорижда тартибсизликлар келтириб чиқарди.


Бошқа мақолалар