- 2019-09-16
Франциянинг шарқида жойлашган Безансон яқинидаги Ас-Сунна ва Ал-Фатҳ масжидларининг деворларига исломга қарши бўлган ва ирқчи сўзлар ёзилди, фашистларнинг белгиси бўлган хоч-свастика тасвири чизилди.
Ўнгчи ва эмигрантлар душмани бўлган Миллий фронт партиясини мадҳ қилувчи ифодалар ва “Франция французлар учун”, “Мусулмонларга ўлим”, “Араблар йўқолинг”, “Яшасин миллий фронт” ёзувлари ёзилган икки масжиднинг деворларига хоч тасвири туширилди. Ас-Сунна масжидининг бир йил ичида учинчи бор ирқчилик ҳужумига нишон бўлгани маълум қилинди. Ушбу ҳодиса юзасидан прокуратура тергов ишини бошлади. Франциянинг шарқ тарафи ўнгчи партия ўлка бўйича энг кўп овоз тўплаган минтақа ҳисобланади. Франциянинг шарқида мусулмон ва мусавийларга оид диний ибодат жойлари ва қабристонлар тез-тез бу шаклдаги ҳужумларга нишон бўлмоқда.