Африка ҳалигача Франция мустамлакаси


  • 15 Январь, 2015
  • 1514

Франция собиқ мустамлакаси бўлган 14 та Африка ўлкасидан “мустамлака солиғи” номи остида солиқ тўплаши маълум бўлди.

Франция 1958 йилигача мустамлакаси бўлган Африка ўлкаларини улар мустақилликка эришганидан кейин ҳам ўз мустамлакасини давом эттирган. Франциянинг бу ўлкалардан “мустамлака солиғи” номи остида ҳар йили катта пул олганлиги маълум бўлди. Франциянинг 14 та собиқ мустамлакасидан ҳар йили 500 миллиард долларга яқин солиқ йиғиши аниқланди.

“Silicon Africa”да ўрин олган хабарга кўра, Франциянинг Африка ўлкалари устидаги феълий мустамлакаси тугаган бўлса ҳам, молиявий мустамлакаси ҳалигача давом этмоқда. Франция мустақиллигини қўлга киритган собиқ мустамлакалари бюджетларининг катта қисмини ҳар хил номлар билан ўзининг марказий банкида тўпламоқда. Бу ўлкаларнинг йиллик даромадларининг 85% ҳар йил Франция марказий банкида тўпланади. Қолган 15% билан иқтисодини юритишга ҳаракат қилган Африка ўлкалари, молиявий қийинчиликка дуч келганида Франция марказий банкига қўйган ўз пулларини қарз сифатида олишга мажбур.

Ўз пулларини қарз сифатида олишга мажбурланган Африка ўлкалари, бир йил ичида Францияга берган маблағдан кўпи билан 20%ини қарз сифатида олиши мумкин. Агар бундан кўп қарз сўраса, рад жавобини олади.

Франция бу олаётган пулларини мустамлака вақтида ишғол этган ўлкаларда қурган бинолар эвазига олишини айтмоқда.

Франциянинг аввалари мустамлакаси бўлган Бенин, Буркина Фасо, Гвинея, Кот-дИвуар соҳиллари, Мали, Нигерия, Сенегал, Того, Камерун, Марказий Африка, Чад, Конго, Габон ва Экватор Гвинеяси Францияга ҳозиргача мустамлака солиғини тўлаб келаётган ўлкалардир.

Бу ўлкаларнинг тарихига назар ташласак, Францияга солиқ тўламаган лидерлар ё тўнтариш орқали, ёки суиқасд орқали олиб ташланганлигига гувоҳ бўламиз. Сўнгги 50 йилда 26 Африка ўлкасида жами 67 ҳарбий тўнтариш юз берди. Бу тўнтаришлар юз берган ўлкаларнинг 16 таси Франциянинг эски мустамлакалари эканлиги маълум бўлди. Тўнтариш бўлган Африка ўлкаларининг 61% Франциянинг эски мустамлакаларига тўғри келади.

Бу ўлкаларда юз берган ҳарбий тўнтаришлар Франциянинг мустамлака давридаги легионер ҳарбийлар амалга оширганлиги қайд этилмоқа.

Франциянинг эски мустамлакаларидан юқоридаги солиқни 2014 йилгача олганлиги маълум. Бу йил эса бунинг давом этиш ё этмаслиги ҳақида маълумот йўқ. 


Бошқа мақолалар