Саудия Арабистонда дронлар ҳужуми


  • 17 Сентябрь, 2019
  • 900

14 сентябрь куни саҳар вақти соат 04:00 да Саудия Арабистоннинг “Saudi Aramco” давлат нефть компаниясининг Абқайқ ва Хурайсдаги объектларига дронлар билан ҳужум уюштирилди. Бу ҳужумни Яманлик хусийлар ўз зиммасига олди.

Екин АҚШ давлат котиби Майк Помпео ҳужумдан кейин бунинг ортида Теҳрон турганлигини, дронларнинг Ямандан келганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай далил йўқлигини маълум қилди.

АҚШ президенти Дональд Трамп ушбу ҳужумни ортида Эрон турганлигига ишончи комил эканлигини, лекин қатъий хулосага келиш учун тергов давом этаётганлигини айтди.

Саудия Арабистондаги нефть объектларига уюштирилган ҳужумдан кейин нефть нархлари кўтарилиб кетди. Дронлар ҳужумидан кейин “Saudi Aramco” нефть қазиб олишни икки мартага қамайтириб, суткасига 9,8 миллион баррелдан 5,7 миллион баррелга туширди. Бу Қозоғистонга ҳам таъсирини кўрсатиб, валюта айирбошлаш пунктларида доллар нархи тушиб кетди. 


Бошқа мақолалар