- 2016-04-23
16 ноябрь куни СССР Халқ артисти бўлган машҳур опера ижрочиси Ермек Серкебаев 88 ёшида Алмати шаҳрида узоқ вақт давом этган хасталикдан сўнг оламдан ўтди.
Халқ артисти билан видолашув маросими Абай номидаги опера ва балет Қозоқ давлат академтеатрида ўтказилади.
Ермек Серкебаев – етук қозоқ опера ижрочиси ва педагог бўлганди. У 1926 йил 4 июль куни Петропавловск шаҳрида туғилган. 1943 йили Алмати мусиқа билим юртини тамомлаган. 1951 йили Алмати консерваториясини тугатди.
1959 йили СССР Халқ артисти унвонини, 1972-1977 йиллари СССР ва Қозоғистон ССР давлат мукофоти лауреати, 1986 йили Социалистик меҳнат қаҳрамони унвонларини олган. Бундан ташқари бир неча маротаба Қозоғистон ССР Олий кенгашига депутат бўлиб сайланган.