Хорижликларга ер сотилмайди


  • 17 Июль, 2019
  • 473

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев “Қозоғистондаги ерлар хорижликларга сотилмайди” деди.

Тўқаев 15 июль куни кенгайтирилган ҳукумат йиғилишида бу ҳақда гапирди. Тўқаев “Ҳукумат ердан фойдаланишни назорат қилишни бошлади. Бу ишлар ўз мантиқий якунига етмоқда. 2021 йили мораторий ниҳоясига етиши сабабли бу борада сўнгги қарорни беришимиз керак. Умид қиламанки депутатлар, халқ бу ҳақда ўз фикрларини айтишади. Хрижликларга эса ер сотилмайди” деди.

Президент ўз нутқида қуийдагиларга эътибор қаратди:

“Қозоғистонда 16,5 миллион гектар фойдаланилмайдиган ер майдони бор. Бу масаланинг бир қисми холос. Ҳукуматга бутун кадастр ерларнинг маълумот базасини рақамлаштириш учун кўрсатма бердим. Ер ишлаб чиқаришнинг бош факторидир. Бу борада ишларни олиб бормасдан қишлоқларни ривожлантира олмаймиз. Бунинг қийин эканлигини биламиз. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда ишлашимиз лозим. Бу ишлар келгуси йил охиригача тамомланиши керак.”


Бошқа мақолалар