Танзанияда фожиа


  • 21 Сентябрь, 2018
  • 610

Танзаниядаги Виктория кўлидаги йўловчи паром ҳалокати оқибатида 44 киши ҳалок бўлди. Мванза шаҳри комиссари Джон Монгелла маълумотига кўра, ҳозирда 44 кишининг жасади топилган, 37 киши қутқарилган. Қутқарув операцияси қоронғу тушганлиги сабабли тўхтатилиб, эрталаб яна давом этади.

Паромда бўлган йўловчилар сони ҳозирча номаълум. Паром юзлаб йўловчиларни, 25 тонна юк ва учта транспорт воситасини ташиш имконига эга. Оммавий ахборот воситаларига кўра, Танзания ҳукумати чўкиб кетганлар сони 200 дан ошиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. 


Бошқа мақолалар