- 2020-06-27
Литва сейми мажбурий ҳарбий хизмат бўйича қонунга киритилган тузатишларни тасдиқлади. Бунга кўра, ҳарбий хизматга мактаб битирувчилари чақирилади. Мажбурий ҳарбий хизмат муддати 18 ва 22 ёш орасидаги йигитлар учун 9 ойни ташкил этади.
Қиритилган тузатишларга кўра, ёшлар мактабни битиргандан кейин дарҳол 17 ёшида ҳарбий хизматга яроқлилиги бўйича тиббий кўрикдан ўтишлари шарт.
Тиббий кўрикдан ўтишдан аввал ёшлар олий ўқув юртларига қабул қилиниши мумкин эмас. Бундан ташқари, олий ўқув юрти битирувчилари орасидан “Литва армиясига зарурий бўлган мутахассислар” атиги 3 ой муддатга ҳарбий хизматга чақирилади.
Хизматга чақириқ тенглик тамойили асосида тузилган.
Литва бош вазири Ингрид Шимоните “Ушбу қонундаги энг муҳим томони шундаки, сизнинг қандай оиладан эканлигингиз, ота-онангиз кимлиги, ўзингиз ким эканлигингиз ҳеч қандай аҳамият касб этмайди. Ҳамма қонун олдида баробар” деди.
Литвада муқобил хизмат муддати 10 ойдан 12 ойга узайтирилди. Ўлкада ихтиёрий ҳарбий хизматга бормоқчи бўлганлар 39 ёшгача хизмат қилишлари мумкин.