Ангола ҳукумати масжидларни бузмоқда


  • 26 Ноябрь, 2013
  • 1115

Ангола ҳукумати ислом динини мамлакатда расман тақиқлади ва ўлкадаги масжидларни бузишни бошлади.

Исломни дин сифатида эмас, балки культ сифатида тан олишларини маълум қилган Африка давлатларидан Ангола раҳбарияти ислом билан боғлиқ бўлган барча нарсани мамлакат ҳудудида тақиқлашларини билдирди.

95% аҳолиси христиан бўлган Анголада ҳукумат сони тезлик билан ортиб бораётган мусулмон жамоатларининг фаолиятидан безовта. Бунга сабаб қилиб “ваҳҳобийлик” хавфи кўрсатилмоқда. Ангола аҳолисининг 95%ини протестант христианлар ташкил қилади. Мусулмонлар сони эса 80-90 минг атрофида бўлиб, аҳолининг 3%ини ташкил қилади. 


Бошқа мақолалар