- 2021-10-21
Италиянинг жануби-шарқида жойлашган Молизе минтақаси кўчиб келувчиларнинг ҳар бирига 25 минг евро (27,5 минг доллар) тўламоқчи. Вилоят раҳбари Донато Тома янги кўчиб келганларга ҳар ойда 700 евродан уч йил мобайнида тўланади. Ушбу дастур аҳолиси 2 минг кишидан кам бўлган шаҳар ва посёлкалар учун тегишли.
Бундан ташқари ушбу моддий ёрдамни олиш учун кўчиб келганлар кичик бизнес – новвойхона, ресторан, дўкон, меҳмонхона ва шу кабиларни очиш керак. Маҳалий ҳокимликнинг бу қарори вилоятдан кўпчилик аҳоли кўчиб кетаётгани билан боғлиқ. Молизеда 300 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. 136 аҳоли пунктидан 106 тасида аҳоли сони 2 мингдан ошмайди. Кўпчилик шаҳарлардаги ёшлар йирик шаҳарлар ва чет элга кўчиб кетиши оқибатида ҳувиллаб қолмоқда.
Молизе Адриатика денгизи соҳиида жойлашган. Вилоят ўзининг гўзал манзаралари, миллий парклари ва қадимий архитектруаси билан машҳур. Кўпгина аҳоли пунктлари антик даврдан буён келаётган тарихга эга.