Хемингуэй рус жосуси бўлган (ми?)


  • 24 Март, 2017
  • 841

Бутун дунёга машҳур АҚШлик ёзувчи Эрнест Хемингуэйнинг рус жосуси бўлганлиги маълум бўлди. Хемингуэй хотинининг ўша вақтдаги АҚШ президенти Рузвельтнинг турмуш ўртоғи билан яқин алоқада бўлиши ҳам уни русларнинг эътиборига молик қилганди.

Дональд Трампнинг президентлик сайловида рус жосусларининг киберҳужум амалга оширганлиги иддаоси ортидан АҚШлик ёзувчи Эрнест Хемингуэйнинг Россия учун жосуслик қилгани яна кун тартибига чиқди. “The Daily Beast” хабар сайти машҳур романнависнинг бир вақтлар тилларда достон бўлган жосуслик ҳикоясининг қандай бошлаганига доир қизиқарли хабар эълон қилди. Россия учун хизмат қилган профессионал жосуслардан бири бўлган Хемингуэй собиқ иттифоқнинг ички ишлар халқ комиссарлиги (НКВД) жосуси Яков Голос тарафидан ишга олинганди.

Революция учун жонини тиккан Голос инқилобий ёзувларини чоп этиш учун ноқонуний босмахона қурган ва Николай II томонидан Сибирнинг шимолидаги Ёқутистонга сургун қилинганди. Шунда Хитойга қочган Голос, у ердан АҚШнинг аввало Сан-Франциско шаҳрига борган, сўнгра Нью-Йоркда Америка социалистик партиясини қурганди. Асл исми Яков Наумович Рейзен бўлган Украинада туғилган Голос, Хемингуэйни совуқ уруш даврида КГБ, ҳозирги Россия ташқи разведка хизмати деб номланадиган НКВД учун ишлашга кўндирган ва Москвага ёзувчи ҳақида “Биз билан ишлашга тайёр ва қўлидан келган ҳамма ишни қилади” деган хабар юборган.

Ўша вақтларда “New Masses” номли газетага хабарлар ёзган Хемингуэй АҚШ ҳукуматини Флорида Кисда 1935 йили юз берган довулда ҳалок бўлган аскарларни ярим йўлда ташлаб кетиш билан айблаган ёзуви орқали диққатни тортганди. Бунинг ортидан ёзувчининг “Қуёш ҳам чиқади” ва “Алвидо, қурол” номли китобларининг энг кўп сотилганлар рўйхатига кириши русларнинг эътиборидан четда қолмаганди.

Хемингуэй Испания гражданлар уруши даврида Коминтерн агентлари ва коммунист партизанлари билан алоқа ўрнатганди. Совет жосуслари ёзувчини фашизмга қарши чиқишга ундашди. Бунинг ортидан Хемингуэй Испания гражданлар уруши вақтида фашистларга қарши курашган партизан кучлари орасидаги америкалик испан профессорининг назаридан урушнинг маъносизлигини билдирган “Қўнғироқлар ким учун чалинмоқда” номли романини ёзган.

1940-1941 йилларда жосуслик можаросини бошлаган Хемингуэйнинг ишга олинишида ёзувчи сифатида АҚШ ва Европада машҳур эканлиги муҳим роль ўйнаган. Хемингуэйнинг тўртинчи аёли Марта Геллхорннинг АҚШ президенти Франклин Рузвельтнинг турмуш ўртоғи Элеонора Рузвельт билан яқин дугона бўлиши ҳам уни руслар учун аҳамиятли шахсга айлантирганди.


Бошқа мақолалар