Кореяда мудофаа вазири ҳибсга олинди


  • 8 Декабрь, 2024
  • 22

Жанубий Корея президенти Юн Сок  Елнинг 3 декабрда эълон қилган ҳарбий ҳолат ўлка аҳолисида ғазаб уйғотди. Бунинг ортидан муваффақиятсиз бошқарув сабабли Юн устидан импичмент ўтинчи мажлисга тақдим этилди. Ўтинч етарлича овоз тўплай олмади ва рад этилди. Ўлканинг собиқ мудофаа вазири Ким Йонг Хен Юн эълон қилган ҳарбий ҳолатнинг ташаббускори сифатида ҳибсга олинди.

Жанубий Корея президенти Юн Сок Ел тарафидан эълон қилинган ва 6 соатдан кейин бекор қилинган ҳарбий ҳолат шов-шуви давом этаётган бир вақтда сиёсатда яна бир ҳодиса ўлкани ларзага солди.

Юнга ҳарбий ҳолат эълон қилишни тавсия этганлиги иддао қилинган ва норозилик ортидан истеъфога чиққан собиқ мудофаа вазири Ким Йонг Хен ҳибсга олинди.

Жанубий Корея нашрларидаги хабарларга кўра, Ким кечаси соат 01:30 да прокуратурага кўнгилли сифатида бориб тушунтириш берганидан кейин ҳибсга олинган.


Бошқа мақолалар