- 2018-05-16
Россия махфий хизмати ҳукумат раҳбарларига “Gmail” каби халқаро почта сервисларидан фойдаланмасликни тавсия қилди.
Россияда чоп этилган “Известия” газетасининг хабарига кўра, Россия махфий хизмати ҳукумат одамларига “Gmail” каби халқаро почта сервисларидан фойдаланмасликни тавсия қилган. Россия разведка ташкилотининг бу тавсияси Эдвард Сноуденнинг киберолам сирларини фош қилиши ортидан эълон қилиниши андишаларни орттирди.
Май ойида даъво очилганди
Май ойида “одамларнинг шахсий e-mail почталарини ноқонуний равишда очиб ўқиган” деган айблов билан Googleкорпорацияси судга шикоят қилинганди. “Google” ёрдамчи-директори иддаоларни рад қилиб, шикоятчиларнинг “Gmail”ни ташкил топгандан бери “иш фаолиятидан айб қидираётганини” айтиб “ҳар e-mail почта фойдаланувчиси шахсий ҳисобларининг автоматик контроль жараёндан ўтказилишини билиш керак” деганди.