- 2020-09-11
Бирлашган миллатлар ташкилоти бош котиб Антонио Гутерришнинг коммуникация трафиги АҚШ тарафидан кузатилаётганлиги маълум бўлгач ҳаракатга тушди. Бу доирада АҚШнинг БМТдги доимий вакилига нота берилгани билдирилди.
БМТ бош котиби матбуот котиби Стефан Дужаррик матбуот анжуманида Пентагондан сиздирилган ҳужжатлар ҳақида ҳам гапирди. Дужаррик ҳужжатларда бош котиб нутқлари контекстдан узиб олинганлигини кўрганлигини таъкидлаб “АҚШ ҳукумати тарафидан кузатувга олиниши ва бунга дахли борлигидан келиб чиққан безовталигимизни мезбон ўлкага расмий равишда билдирдик” деди.
Дужаррик бу каби фаолиятларнинг АҚШнинг БМТ билан келишувларига мутлақо зид эканлигига диққат қаратди.
BBCнинг хабарларига кўра, Пентагондан сиздирилган ҳужжатларда АҚШнинг БМТ бош котиби Антонио Гутерреш ва ёрдамчисини яқиндан кузатганлиги ва телефон суҳбатлари тингланганлиги қайд этилган.